Ўзбекистон ва яна 18 мамлакат спортчилари қонидан допинг топилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПроведение анализа в лаборатории
Проведение анализа в лаборатории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2008 йилги Пекин ва 2012 йилги Лондон Олимпиадасида иштирок этган 182 нафар спортчи қонидан допиг топилди. Улар орасида бир неча Ўзбекистонлик спортчилар ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 10 мая — Sputnik. Халқаро Олимпиада қўмитаси (ХОҚ) ўтказган қайта текширувдан кейин 2008 ва 2012 йилги Олимпиада ўйинлари медалистлари анализларидан 63 та спортчидан допинг топилган, деб хабар қилмоқда NRK.

ХОК матбуот котиби Ален Люнцерфихтер айтишига қараганда, текширилган анализларнинг 182 тасида допинг борлиги аниқланган. Ушбу спортчилар 19 мамлакат вакилларидир: Россия, Белоруссия, Бахрейн, Хорватия, Туркия, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Молдавия, Украина, Грузия, Ўзбекистон, Ямайка, Хитой, Юнонистон, Испания, Куба, Германия ва Қатар.

ХОК хабарига кўра, 2017 йилнинг 24 апрел ҳолатига 111 нафар спортчига нисбатан санкциялар қўлланилган. Улардан 65 нафари 2008 йил Олимпиада иштирокчилари ва 46  нафари 2012  йил Олимпиада иштирокчилари.

Допинг топилган спортчилардан 61 нафари Олимпиада ўйинлари медалллари соҳиблари.

Янгиликлар лентаси
0