22:26 24 Июн 2017
Эфир
Гимнастикачи Оксана Чусовитина

Оксана Чусовитина Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритди

© Flogymnastics / Antoine Saito
Спорт
Ҳавола олиш
28712

Ўзбекистонлик гимнастчиларимиз Оксана Чусовитина, Анастасия Сердюкова, Сабина Тошкенбоева ва Нуриниссо Усмоноваларни Баку шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлик ўйинларидаги муваффақиятлари билан табриклайман, деб хабар қолдирди ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Лола Каримова-Тиллаева

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина таяниб сакраш мусобақаларида Озарбайжон, Индонезия ва Туркиялик рақибларини ортда қолдириб, олтин медални кўлга киритишга муваффақ бўлди.

"Ўзбекистонлик гимнастчиларимиз Оксана Чусовитина, Анастасия Сердюкова, Сабина Тошкенбоева ва Нуриниссо Усмоноваларни Баку шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлик ўйинларидаги муваффақиятлари билан табриклайман", деб хабар қолдирди ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Лола Каримова-Тиллаева.

Бадиий гимнастика бўйича ўзбекистонлик спортчи Анастасия Сердюкова финал баҳсларининг булава билан бажариладиган мусобақаларида олтин медални, халқа ва копток билан бажариладиган мусобақаларда эса кумуш медални эгаллади.

Сабина Тошкенбоева ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, булава ва лента билан бажариладиган машқларнинг финал баҳсларида иккита бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбек гимнастчилари жамоавий баҳсларда ҳам юқори кўрсаткичларга эришиб, кумуш медалини қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ислом бирдамлик ўйинлари олимпиада ўйинлари каби 4 йилда бир маротаба бўлиб ўтади ва у Ислом мамлакатлари олимпиадаси деб ҳам аталади.

Илк ўйинлар 2005 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтган. Эрон эса 2009 йилда иккинчи мусобақага мезбон бўлди. Индонезиянинг Пеканбару шаҳри 2013 йилги турнирни қабул қилган.

Ислом бирдамлик ўйинлари спортнинг 21та турини ўз ичига олади. Булар енгил атлетика, сувга сакраш, сузиш, сув полоси, баскетбол 3х3, футбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, ушу, стол тенниси, гандбол, дзюдо, юнон-рум кураши, эркин кураш, ўқ отиш, теннис, волейбол, бокс, зорхана, каратэ, таэквондо ва оғир атлетика.

Сал олдинроқ ўзбекистонлик спортчилар Ислом бирдамлик ўйинларини ғалаба билан бошлашгани ҳақида хабар қилган эдик.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар