18:15 16 Август 2017
Эфир
Ильяс Ахмедов, участник программы Футбол для дружбы (Football for Friendship)

"Локомотив"нинг ёш дарвозабони Россиядаги лойиҳада иштирок этади

© Федерация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
25533

12 ёшли Илёс Аҳмедов Сербия, Норвегия, Руминия, Вьетнам, Япония, Финляндия ва АҚШлик болалар билан бир жамоада майдонга тушади

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Тошкентнинг "Локомотив" футбол клуби тарбияланувчиси 12 ёшли Илёс Аҳмедов 26 июнь-3 июль кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил қилинадиган "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг бешинчи мавсумида иштирок этади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси.

"Футбол дўстлик учун" (Football for Friendship) — "Газпром" компанияси амалга оширадиган халқаро болалар ижтимоий лойиҳасидир. Ушбу дастур доирасида жаҳоннинг турли мамлакатларидан 12-14 ёшли болалар халқаро болалар форуми ва футбол турнирида қатнашишади.

Бу йилги мавсум бошқача шаклда ўтказилади: ҳар бир мамлакатдан биттадан ёш футболчи танлаб олинган. Болалар саккизта байналмилал терма жамоаларга бирлашишади.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон шарафини "Яшил дўстлик" жамоасида дарвозабон ҳимоя қилади. У билан бирга Сербия, Норвегия, Руминия, Вьетнам, Япония, Финляндия ва АҚШлик болалар бир жамоани ташкил этишади.

Мусобақа қоидаларига кўра, футболчи 10-12 ёшда бўлиши, 2 йиллик футболчилик тажрибасига эга бўлиб, инглиз тилини билиши керак. Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатдаги футбол клубларнинг ёш дарвозабонлари орасида ўтказган танловда "Локомотив" тарбияланувчиси Илёс Аҳмедов ғолиб бўлди.

Шунингдек, мусобақада ҳар бир мамлакатдан бир ёш ва тажрибага эга бўлган журналист қатнашади. Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, Миробод туманидаги 110-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Амир Шарипов ёш журналист сифатида, UzReport TV телеканалининг информацион дастурлари мухбири Ориф Толипов тажрибага эга бўлган журналист сифатида мазкур лойиҳада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Бундан ташқари, таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ҳам "Футбол дўстлик учун" лойиҳасида Ўзбекистоннинг энг номдор вакилларидан бири сифатида иштирок этади.

Ильяс Ахмедов, участник программы Футбол для дружбы (Football for Friendship)
Ёш футболчи Илёс Аҳмедов ва тележурналист Даврон Файзиев

Ўзбекистон делегациясига ЎФФ техник директори Шавкат Имомов раҳбарлик қилади.

"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси ФИФА қўллаб-қувватлови остида ўтказилади. Машҳур немис футболчиси Франц Беккенбауэр ушбу лойиҳанинг элчиси ҳисобланади.

2017 йилда лойиҳанинг иштирокчи мамлакатлар сони 32 тадан 64 тагача, яъни икки баробар кўпайди. Унда илк марта Мексика ва АҚШлик болалар ҳам қатнашишмоқда. Шу тарзда лойиҳа тўрт қитъа — Африка, Евросиё, Шимолий ва Жанубий америкалик ёш футболчиларни бирлаштирди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар