07:39 26 Июл 2017
Эфир
Бокс: Uzbek tigers vs China dragons

Эртага "Ўзбек йўлбарслари" Кубада ҳал қилувчи жангга чиқишади

© WSB
Спорт
Ҳавола олиш
33210

Агар 5 та жанг якунига кўра кубаликлар фойдасига 3:2 ҳисоби қайд этилса, қўшимча жанг ўтказилади

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Эртага Тошкент вақти билан соат 05:30 да "Uzbek Tigers" боксчилари Кубанинг "Cuba Domadores" жамоаси боксчиларига қарши жанг қиладилар. Бу ҳақда "Оламспорт" хабар бермоқда.

Ушбу тўқнашув олдидан иккала жамоа боксчилари ва мураббийлари ўртасида вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

Эртага 52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов Йосбани Вейтиага қарши жанг қилса, 60 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Элнур Абдураимов Альварес Эстрадани мағлуб этиши лозим бўлади.

Шаҳрам Ғиёсов (69 кг) Рио Олимпиадасида Лондон Олимпиадаси чемпиони Рониель Иглесиасни мағлубиятга учратганди. У эртага ҳам шу ишни такрорлаши керак!
Бектемир Мелиқўзиев (81 кг) ҳам Рио Олимпиадаси олтин медали соҳибига қарши жанг қилади.

+91 кг вазндаги Баҳодир Жалолов эса Лардуэт Гомесга қарши жангга чиқади.

Uzbek Tigers и  Cuba Domadores
"Uzbek Tigers" ва "Cuba Domadores" боксчилари

Агар 5 та жанг якунига кўра кубаликлар фойдасига 3:2 ҳисоби қайд этилса, Мирзобек Ҳасанов Яндри Тойракка қарши жанг қилиши керак. Лекин умид қиламизки, вакилларимиз ушбу жангга ҳожат қолдиришмайди ва тўқнашувни ўз фойдаларига ҳал қиладилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар