00:06 29 Июн 2017
Эфир
Равшан Эрматов

Бугун Равшан Эрматов Австралия-Германия ўйинида ҳакамлик қилади

© Flickr/ Crazy_Ahlawi
Спорт
Ҳавола олиш
69630

Россияда бўлиб ўтаётган турнирда Равшан Эрматов Австралия - Германия учрашувида бош ҳакамининг видео-ёрдамчиси сифатида ишлайди

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. ФИФА рефериси, ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ЖЧ-2018 мусобақасидан аввал ўтказиладиган Конфедерациялар Кубоги-2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажаради. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, Россияда бўлиб ўтаётган турнирда Равшан Эрматов биринчи тайинлов олган. У B гуруҳи, 1-туридан ўрин олган Австралия — Германия учрашувида ишлайди.

Ушбу мусобақаларда ҳакамларга видео-ёрдам тизими (VAR) қўлланилади. Ёрдамчилар, операторлар хонасида жойлашган барча видео камераларни кузатади ва бош ҳакамга зарур бўлган маълумотларни узатиб туради. Бу ўз навбатида ҳал қилувчи вазиятларда ҳакамлик хатоларини тўғрилашга ёрдам беради.

Хусусан, дарвозалар олдидаги вазиятлар, футболчиларни ўйиндан четлаштириш, пенальти тайинлаш ёки ўйинчини аниқлашда фойдаланилади. Аммо, якуний қарор қабул қилиш бош ҳакам зиммасида қолади.

Эслатиб ўтамиз, Австралия — Германия беллашуви 19 июнь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар