15:42 19 Октябр 2017
Эфир
Кегли для боулинга

Боулинг бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди

© Sputnik/ Виталий Аньков
Спорт
Ҳавола олиш
7811

Спорт боулинги бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди

TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Тошкентда 15-17 июнь кунлари давомида ўн кегелли спорт боулинги бўйича XV Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.

Мусобақаларда 40 га яқин боулерлар иштирок этишди.

Мусобақада эркаклар ўртасида — Даврон Туйчиев, аёллар ўртасида Татьяна Лефтер ғалаба қозонди.

Туйчиев финалда ўтган йил кубок совриндори бўлган Равшан Абдусамадовни мағлубиятга учратди. Шу тарзда, Абдусамадов иккинчи ўрин, Фазлиддин Миржалилов эса учинчи ўринни эгаллади.

Аёллар ўртасида ҳал қилувчи беллашувда эса Лефтер 2016 йил кубок совриндори бўлган Сайёра Маҳмудовани мағлубиятга учратди.

Мусобақада энг яхши кўрсатчикларга эришган ўйинчилар: Равшан Абдусамадов – 279 очко, аёллар ўртасида Татьяна Лефтер – 230 очко тўпладилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар