Одил Ахмедовнинг футбол академиясига қабул бошланди

© Федерация футбола УзбекистанаИльяс Ахмедов, участник программы "Футбол для дружбы" (Football for Friendship)
Ильяс Ахмедов, участник программы Футбол для дружбы (Football for Friendship) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ўқув йили футбол академиясига 2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар қабул қилинади. Имтиҳонлар июл ойининг бошида бўлиб ўтади.

TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Наманган футбол интернати ва Одил Аҳмедов ҳамкорлигида футбол академияси ушбу ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.

Бу йил академияга 2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар қабул қилинади. Имтиҳонлар июл ойининг бошида бўлиб ўтади. Бўлажак ўқувчилар спорт коллежининг футбол бўлимига имтиҳон топширадилар.

Одил Ахмедов в игре со сбрной Южной Кореи - Sputnik Ўзбекистон
Одил Ахмедов Наманганда футбол академияси очади

Танлов икки қисмдан иборат бўлади. Июль ойининг бошида Наманган шаҳрида 2004 ва 2005 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинади. Унда водийдаги 20га яқин клуб ва БЎСМлар иштирок этишлар мумкин бўлади. Ўйинлар давомида пойтахт ва водийлик мутахассислар томонидан тузилган комиссия, ўзларига маъқул келган футболчиларни танлаб олиб иккинчи босқичга таклиф этишади.

Иккинчи босқичда якуний имтиҳонлар бўлиб ўтади. Ундан муваффақиятли ўтган футболчилар ётоқхона билан таъминланган ҳолда, Европа методикаси асосида профессионал футбол сир-асрорларини ўрганадилар.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик машҳур легонер-футболчи Одил Ахмедов интервьюларда бир неча бор Наманганда футбол академияси ташкил қилиш орзуси борлигини айтиб ўтган эди.

UZ24.uz хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0