22:33 21 Ноябр 2017
Эфир
Футбольный мяч

Ўзбекистондаги хусусий футбол клуби ёпилмоқда

fotolia
Спорт
Ҳавола олиш
86610

Хусусий клуб бўлган "Обод" 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган йили олий лигада дебют қилганди

TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. "Обод" футбол клуби раҳбарияти клуб ёпилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда championat.asia.

Хабарда айтилишича, куни кеча клуб раҳбарияти футболчиларни йиғиб мажлис ўтказди. Унда клуб фаолияти тугатилаётгани эълон қилинди. Футболчилар ўзларига янги жамоа қидиришни бошлаб юборишди.

Эслатиб ўтамиз, хусусий клуб бўлган "Обод" 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган йили олий лигада дебют қилганди.

Айни пайтда жамоа 15-турдан сўнг 9 очко билан мусобақа жадвалининг энг сўнгги, 16-поғонасида бормоқда.

Асосий мавзулар