Ўзбеклар Конфедерациялар кубогига энг кўп кирганлар рўйхатидан жой олишди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишФутбол. Кубок конфедераций-2017. Финальный матч
Футбол. Кубок конфедераций-2017. Финальный матч - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиядаги турнирга келган футбол мухлислари орасида энг кўп вакиллар Чили, Мексика, Украина, Германия ва Ўзбекистондан бўлди

TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистонликлар 17 июндан 2 июлгача Россияда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогига энг кўп кирган футбол мухлислари сафидан ўрин олишди, деб хабар берди Россия коммуникация вазирлиги.

Церемония открытия Кубка конфедераций-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербургда Конфедерациялар кубоги очилиш маросими бўлиб ўтди

Ишқибоз паспорти ёки FAN ID расмийлаштириш учун 480 мингдан ортиқ киши ариза берди. Барча паспортларнинг 90%ига россияликлар буюртма беришди. Хорижлик футбол ишқибозлари орасида энг вакиллар Чили, Мексика, Украина, Германия, Ўзбекистондан бўлишди. Кейинги ўринларни Беларус, Қозоғистон, АҚШ, Хитой, Нигерия, Англия, Арманистон ва Тожикистон эгаллади. Турнирга жами бўлиб 100дан ортиқ мамлакатдан футбол мухлислари ташриф буюришди.

Конфедерациялар Кубоги 2017 мусобақасида Россия, Германия, Австралия, Чили, Мексика, Янги Зеландия, Португалия ва Камерун терма жамоалари қатнашди. Германия терма жамоаси мусобақа ғолиби бўлди.

Янгиликлар лентаси
0