UzReport Германияда ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатини жонли эфирда кўрсатади

© SputnikОятулло Якубов ва Билол Холов "Тожикистон vs Ўзбекистон" бокс турнирида
Оятулло Якубов ва Билол Холов  Тожикистон vs Ўзбекистон бокс турнирида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси барча вазн тоифаларида иштирок этиши белгиланган.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. UzReport TV Германиянинг Гамбург шаҳрида 25 августдан 2 сентбрга қадар бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатини тўғридан-тўғри намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Турнирда 195 давлат, жумладан, Куба, Қозоғистон, Россия, Украина, Англия ва Франциялардан боксчилар иштирок этишади.

Ўзбекистон терма жамоаси барча вазн тоифаларида иштирок этиши белгиланган.

Миллий жамоа таркиби: Ҳасанбой Дўсматов (49 кг гача), Жасур Латипов (52 кг), Муроджон Ахмадалиев (56 кг), Элнур Абдураимов (60 кг), Иқболжон Холдоров (64 кг), Шаҳрам Ғиёсов (69 кг), Исроил Мадримов (75 кг), Бектемир Мелиқўзиев (81 кг), Санжар Турсунов (91 кг), Баходир Жалолов (+91 кг).

Янгиликлар лентаси
0