Санжар Турсунов жаҳон чемпионатидаги илк жангида ғалаба қозонди

© olamsport.comБоксер Санжар Турсунов в чемпионате мира в Гамбурге
Боксер Санжар Турсунов в чемпионате мира в Гамбурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У илк жангини никарагуалик Жеффи Гонсалесга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Санжар Турсунов (-91 кг) бокс бўйича Гамбургда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатидаги илк жангида ғалабага эришди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар бермоқда.

Узбекская олимпийская сборная по боксу - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик 10 нафар боксчи Германияга жўнаб кетди

У илк жангини никарагуалик Жеффи Гонсалесга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Санжар навбатдаги жангини тўртинчи рақам остида сараланган аргентиналик Ямил Пералта Ярага қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш аъзоси ҳисобланган Санжар Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг чорак финалида Олимпиада совриндори ҳисобланган қозоғистонлик Василий Левитга ютқазиб қўйганди. Кейинчалик ЖЧ йўлланмаси учун бўлиб ўтган жангда ғалаба қозониб, Гамбург турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Янгиликлар лентаси
0