Пара-каноэ бўйича жаҳон чемпионатида Шахноза Мирзаева кумуш медал олди

Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Осиё Кубоги бўйича пара-каноэ чемпионати бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Чехиянинг Расице шаҳрида 23-27 август кунлари пара-каноэ бўйича бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида ўзбекистонлик спортчи кумуш медал соҳиби бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон паралимпия уюшмаси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, чемпионатда аёллар ўртасида кечган баҳсларда иштирок этган Шахноза Мирзаева Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Белгиланган 200 метр масофани 51.778 натижаси билан босиб ўтиб, фахрли 2-ўринни эгаллаган ва кумуш медали соҳибасига бўлган. Шиддатли кечган баҳсларда 1-ўрин австралиялик спортчи Аманда Рейнолдс (50.344) га насиб этган бўлса, 3-ўринни Руминиялик спортчи Михаелла Лулэа (52.033) эгаллади.

Энди Ўзбекистонлик пара-каноэчилар жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Осиё Кубогига қизғин ҳозирлик кўради.

Янгиликлар лентаси
0