Бугун тўрт нафар боксчи ўзбек боксида янги тарих ёзиши мумкин

© AIBAУзбекский боксер Жасурбек Латыпов
Узбекский боксер Жасурбек Латыпов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун ўзбекистонлик 4 нафар боксчи олтин медал учун рингга кўтарилади

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Бугун Гамбургда давом этаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик 4 нафар боксчи олтин медал учун рингга кўтарилади.

Улар қуйидагилардир:

Ҳасанбой Дўсматов. 1993 йилда Андижонда туғилган.Ўтган йили ўз вазн тоифасида жаҳоннинг энг яхши боксчиси деб топилган. 49 кг вазн тоифасида рингга кўтарилади.

Жасурбек Латипов. 1991 йилда Андижонда туғилган. Бугун у 52 кг вазнда рингга чиқади.

Ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов - Sputnik Ўзбекистон
Чорак финалга чиққан боксчилар сони бўйича Ўзбекистон Кубани ортда қолдирди

Иқболжон Холдоров. 1997 йилда Андижонда туғилган. Иқболжон 64 кг вазнда рингга кўтарилади.

Шаҳрам Ғиёсов. 1993 йилда Бухорода туғилган. 69 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Бокс бўйича жаҳон чемпионатларида шу кунгача Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган тўрт нафар боксчи жами 6 та олтин медални қўлга киритган.

Улар:

Руслан Чагаев. 1978 йилда Андижонда туғилган. Ҳаваскор боксда 2 бор 91 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган (Будапешт — 1997, Белфаст —2001).

Ўткирбек Ҳайдаров. 1974 йилда Андижонда туғилган. 75 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони (Хьюстон — 1999).

Муҳаммадқодир Абдуллаев. 1973 йилда Андижонда туғилган. 63,5 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони (Хьюстон — 1999).

Аббосбек Атоев. 1986 йилда Бухорода туғилган. 81 кг ва 75 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган (Чикаго — 2007, Милан — 2009).

Қизиғи, ўтган даврда чемпион бўлганларнинг уч нафари Андижон, бир нафари Бухородан. Бугун чемпионлик учун кураш олиб борадиган боксчиларнинг ҳам уч нафари Андижондан, бир нафари Бухородан.

Ўзбекистонлик боксчилар бугун Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошлаб рингга чиқадилар.

Янгиликлар лентаси
0