18:16 25 Сентябр 2017
Эфир
Телекомментатор Константин Генич

Константин Генич: "Ўзбекистон ЖЧга чиқса, мундиалдаги ўйинларини ўзим шарҳлайман"

Sputnik / Василий Пономарев
Спорт
Ҳавола олиш
42810

Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Жанубий Корея учрашувини Константин Генич шарҳлаб боради

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистон МТРК Медиа-маркази биносида "Матч ТВ" телеканали шарҳловчиси Константин Генич, "Спорт" ва "Ўзбекистон24" телеканаллари ходимлари иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда uzbekistan24.uz хабар бермоқда.

Учрашувда ўзбек ва рус шарҳловчилари ўзаро тажриба ва малака алмашишди.

— Агар бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритса, 2018 йилги мундиалда Ватанингиз термаси иштирокидаги ўйинларни ўзим шарҳлашни раҳбариятдан сўрайман, — деди Генич.

Генич Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ-2018 саралашидаги сўнгги ўйинда омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Жанубий Корея учрашувини Константин Генич шарҳлаб боради. Генич кеча оқшом Тошкентга етиб келган.

Асосий мавзулар

  • Қонун ва одил судлов рамзлари

    Бугунги кунда судьяни тайинлашда у фаолият олиб борган ҳудудда яшаётган аҳолининг, хусусан, судга иши тушган одамлар, кенг жамоатчиликнинг фикри ҳисобга олинмоқда

    374
  • Пахта теримчиси

    Ҳужжатга мувофиқ, биринчи босқичда қўлда терилган хом-пахтанинг бир килограмми учун меҳнат ҳақи 450 сўм, иккинчи босқичда, яъни 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб бу сумма 500 сўм этиб белгиланди

    645
  • Президент Украины П. Порошенко посетил Ровенскую АЭС

    Ҳиндистонга уран мамлакатдаги атом электр станциялари тўхтовсиз ишлаши учун керак. Бугунги кунда Ҳиндистонда 22та АЭС бор.

    370