18:17 25 Сентябр 2017
Эфир
Американский актер Стивен Сигал

Тошкентга Ван Дамм ўрнига Стивен Сигал келади

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Спорт
Ҳавола олиш
36202

8 сентябр куни Стивен Сигал "Ўзбегим" миллий фестивалида рекорд палови тайёрлаш жараёнида иштирок этиши, спортчилар учун мастер-класслар ўтказиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтадиган "Asian Fight-2017" турнирида фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган Голливуд юлдузи Жан Клод Ван Дамм ўрнига бошқа бир Голливуд юлдузи Стивен Сигал ташриф буюради. Бу ҳақда турнирнинг ОАВ билан ишлаш бўйича менежери Жамшид Хожиакбаров Sputnik мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

Хожиакбаровнинг айтишича, Ван Даммнинг Ўзбекистонга келиши учун барча чипта, меҳмонхона харажатлари тўланган, шартнома бўйича сумманинг бир қисми ҳам ўтказиб берилган. Аммо куни кеча Жан Клод Ван Даммнинг оғир бетоб бўлиб қолганлиги ва Ўзбекистонга кела олмаслиги турнир ташкилотчиларига хабар қилинган.

Ташкилотчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Ван Даммнинг ўрнига Голливуднинг яна бир юлдузи, жанг санъати устаси Стивен Сигал фахрий меҳмон сифатида ташриф буюради.

Шунингдек, ташриф буюриши эълон қилинган Жефф Монсон ҳам келмайдиган бўлди. У билан келишувни турнир ташкилотчиларининг ўзлари бекор қилишган. Хожиакбаровнинг айтишича, Монсон Ван Дамм билан бирга келиши мўлжалланган, лекин Ван Дамм кела олмаслиги маълум бўлгач, Жефф билан келишув бекор қилинган.

8 сентябр куни Стивен Сигал "Ўзбегим" миллий фестивалида рекорд палови тайёрлаш жараёнида иштирок этиши, спортчилар учун мастер-класслар ўтказиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган Asian Fight-2017 халқаро турнирида ўзбекистонлик 8 нафар спортчи Сингапур, Афғонистон, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Кипр мамлакатларининг жангчилари билан куч синашишади.

Ушбу турнирда спортнинг яккакураш турлари бўйича Осиё ва жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган Маҳмуд Муродов, Анвар Бойназаров, Жасур Мирзамуҳаммедов, Улуғбек Умаров, Ҳасанхон Баратов, Муҳаммадали Тоштурғунов, Исроил Расулов, Аюбхон Камолов ва Аҳлиддин Мирзадавлатов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Асосий мавзулар

  • Қонун ва одил судлов рамзлари

    Бугунги кунда судьяни тайинлашда у фаолият олиб борган ҳудудда яшаётган аҳолининг, хусусан, судга иши тушган одамлар, кенг жамоатчиликнинг фикри ҳисобга олинмоқда

    375
  • Пахта теримчиси

    Ҳужжатга мувофиқ, биринчи босқичда қўлда терилган хом-пахтанинг бир килограмми учун меҳнат ҳақи 450 сўм, иккинчи босқичда, яъни 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб бу сумма 500 сўм этиб белгиланди

    645
  • Президент Украины П. Порошенко посетил Ровенскую АЭС

    Ҳиндистонга уран мамлакатдаги атом электр станциялари тўхтовсиз ишлаши учун керак. Бугунги кунда Ҳиндистонда 22та АЭС бор.

    370