ОФК текширув бошлади, бу Ўзбекистон учун имкониятми?

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишГлавный судья во время футбольного матча
Главный судья во время футбольного матча - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Осиё Футбол конфедерацияси 5 сентябр куни бўлиб ўтган ўйинларда ташкилот низомининг бир неча банди бузилганлигини гумон қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Кеча Осиё Футбол конфедерацияси янги текширув бошлади, деб хабар қилмоқда ташкилот расмий саҳифаси. 

Ташкилот фикрига кўра, 5 сентябр куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати квалификация босқичининг финал ўйинларида ОФК низомининг бир неча банди бузилганлиги гумон қилинмоқда. Хусусан, Низомнинг сиёсиё ва диний бетарафлик ҳақидаги 3.2 ва ассосиациялар ўз фаолиятини учинчи тарафлар таъсирисиз бошқариши ҳақидаги 14.4 бандлари бузилишда гумон қилинмоқда. Текширув олиб боришда ОФК ФИФА билан ҳамкорлик қилади, дейилган хабарда. Айни дамда ташкилот 5 сентябрда бўлиб ўтган барча ўйинлар ҳақида ҳисоботлар жамламоқда.

Шунингдек, ОФК текширув остига олинган барча футбол федерацияларига сиёсий бетарафликка амал қилиши шарт эканлиги ҳақида хат юборган.  “ОФК барча сиёсий ва диний масалаларда – бетараф”, — дейилган хатда.  

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни ЖЧ квалификация босқичининг финал ўйинларида қуйидаги жамоалар иштирок этган эди: Ўзбекистон – Жанубий Корея (0:0), Қатар – Хитой (1:2), Эрон – Сурия (2:2), Ироқ – БАА (1:0), Австралия – Таиланд (2:1) ва Саудия Арабистони – Япония (1:0).

Футбол экспертлари фикрига кўра, юқоридаги ўйинлар орасида муаммоли ўйин Эрон – Сурия ўйини бўлиши мумкин. Агар ушбу ўйин натижалари қайта кўриб чиқилса Ўзбекистон жамоаси группада учинчи ўринга кўтарилади  ва ЖЧнинг кейинги босқичига чиқади.

Наҳот-ки шундай бўлса?!

Янгиликлар лентаси
0