08:57 23 Сентябр 2017
Эфир
Главный теренр сборной Узбекистана Самвел Бабаян

Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди

© Федерация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
54540

Жаҳон чемпионатига чиқишни уддалай олмагани учун, дейилган расмий хабарда.

ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганини маълум қилди.

“Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби бутунлай тарқатиб юборилади”, — дейилган ЎФФ расмий хабарида.

Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тақдири ҳам номаълум бўлиб қолмоқда. "Миллий терма жамоаннинг кейинги тақдири ҳақидаги янги маълумот навбатдаги баёнот орқали оммага эълон қилинади", — дейилган хабарнинг давомида.

Шу билан бир вақтда, Ўзбекистон Футбол Федерацияси миллий жамоани тўхтовсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган, доимий равишда далда бериб турган — миллий терма жамоа мухлисларига чексиз миннатдорчилик изҳор қилган.

Асосий мавзулар