"Эртароқ қилиш керак эди”: Бабаян бўшатилишига Facebook фойдаланувчилари муносабати

© Федерация футбола УзбекистанаТренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян
Тренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилгани ҳақида расмий баёнот эълон қилди

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмагани учун мураббийлар таркиби бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганини маълум қилди.

Главный теренр сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди

Ўзбекистонликлар Facebook ижтимоий тармоғида ушбу хабарни чапак чалишлар билан қарши олишди. Интернет фойдаланувчилари орасида ушбу хабарга эринмай "фотожабалар" чиқарганлар ҳам жуда кўп бўлди.

Бабаян терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилиши муносабати билан интернетда қуйидаги фикрлар билдирилмоқда:

"Осонлича кетаверадими? Футбол ишқибозлари умидларини шунча вақт ичида поймол қилгани учун ким жавоб беради?", — деб ёзган Хатамбек Турабеков.

"Ҳаммаси учун жавоб берсин! Халқни фикрини бир тийинга олмагани учун, билганидан қолмагани учун жавоб берсин ёки жавоб берадиган одамларни кўрсатсин, бизга кечирим сўрашини кераги йўқ", — деб изоҳ қолдирган Farrux Kabilov.

Айрим фойдаланивчилар эса фақат Бабаяни бўшатиш етарли чора эмас деб ҳисоблашган. Жумладан, "Футбол федерацияси раҳбариятини ҳам тубдан ўзгартиришса яхши бўларди", — деб ёзган J'One Ars.

Главный судья во время футбольного матча - Sputnik Ўзбекистон
ОФК текширув бошлади, бу Ўзбекистон учун имкониятми?
Behzod Hojimatov "Федерация раҳбарлари ҳам тўлиқ истеъфо беришлари керак!", — деб изоҳ қолдирган.

Бундан ташқари, айрим интернет фойдаланувчилар ҳазиламуз изоҳлар ҳам ёзишган:

Jamshid Mirsaidov "Энди Бабаян бошчилигида терма команда биргаликда Гангага бориб марожний есин",- деб ёзган.

"Эртароқ қилиш керак эди бу ишни ҳурматли ЎФФ", — деган Ҳасанбой Одилов.

"Ўзбек футболини яхшилаб дезинфекция қилмаса бўлмайди! Федерацияда ҳамма ёқни сувараклар ва зараркунандалар босиб кетди!", — деб ёзган Doniyorxon Samarqandiy.

"Ё Кореяни ютамиз ё футболни йиғиштириб пахта терамиз, энди барча мухлисларни пахта даласига чорлаб қоламиз футболчиларни қўллаб-қувватланг"- деб изоҳ қолдирган Oshiq Bola.

Жахонгир Сайфутдинов эса Бабаян кетганига "Эҳ атанг! Яна 5-6 йил ишласа бўларди…", — деб ёзган.

"Бекор ишдан олишибди 2022 олиб чиқасан деб жазо бериш керак эди. Ҳамма 4 йил яна қарғаб юрарди", — деб ёзган Шўҳ Ҳашимов.

Янгиликлар лентаси
0