20:32 20 Ноябр 2017
Эфир
Боец сборной Узбекистана по боксу на чемпионате мира по боксу АИБА в Гамбурге, Германия

Россия боксчилари ўзбек боксчиларидан тажриба ўрганишади

AIBA
Спорт
Ҳавола олиш
104020

Ўзбекистон терма жамоаси Гамбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Бокс бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Эдуард Кравцов россиялик боксчилар 2018 йилда хорижлик спортчилар билан қатор тадбирлар ўтказишини билдирди. Бу ҳақда "Р-Спорт" хабар бермоқда.

"Келаси йили жаҳон бокси етакчилари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Куба, Америка, Ирландия терма жамоалари билан машғулотлар ўтказишни режалаштирганмиз. Бундан мақсад, тажриба ўрганишдир. Булар машғулотлар, учрашувлар ва халқаро мусобақалардаги ўзаро учрашувлар бўлади", — деди Кравцов.

Илгарироқ Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев 2017 йилги жаҳон чемпионатида олтин медал ололмаган Россия терма жамоаси натижасини даҳшатли деб баҳолаганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Гамбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Асосий мавзулар