08:08 21 Сентябр 2017
Эфир
Сборная Узбекистана по футболу проиграла сборной Китая со счетом 0:1

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 5 поғона пастга тушди

STR / AFP
Спорт
Ҳавола олиш
185 0 0

Терма жамоа бирданига 5 поғонага пастлаб, 69-ўриндан жой олди

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бирданига 5 поғонага пастлаб, 69-ўриндан жой олди.

Рейтингда Германия биринчи ўринга кўтарилиб олди, Бразилия эса иккинчи ўринга тушди. пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Португалия учинчи, Аргентина тўртинчи ўринга жойлашди.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш имкониятидан буткул маҳрум бўлди. Сўнгги саралаш босқичида Ўзбекистон гуруҳда 4-ўринни эгаллади.

Шундан сўнг терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди.

Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ президенти Мираброр Усмонов ўрнига эса Умид Аҳмаджонов федерация президенти этиб сайланди.

Асосий мавзулар