22:40 11 Декабр 2017
Эфир
Сафина Садуллаева, Надия Дусанова и Ман Вэй Йенг на V Азиатских играх в закрытых помещениях и по боевым искусствам

Ашхобод 2017: Ўзбекистон 80та медал билан 3-ўринда бормоқда

© ashgabat2017.com
Спорт
Ҳавола олиш
108610

Медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон биринчи ўриндаги мезбон Туркманистон ва иккинчи ўринда бораётган Эрон терма жамоаларидан кейин учинчи ўринда жойлашган

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ашхободда бўлиб ўтаётган жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари навбатдаги медалларни қўлга киритишди ҳамда медаллар жамғариш бўйича 3-ўринга кўтарилишди. Бу ҳақда ashgabat2017.com сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтга қадар 80та медал олишга эришди. Улардан 16таси олтин, 20таси кумуш ва 44таси бронза медаллари.

Медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон биринчи ўриндаги мезбон Туркманистон ва иккинчи ўринда бораётган Эрон терма жамоаларидан кейин учинчи ўринда жойлашган.

Асосий мавзулар