ЎФФ президенти журналистлар билан учрашади

© Федерация футбола УзбекистанаПрезидент Федерации футбола Узбекистана Умид Ахмаджанов
Президент Федерации футбола Узбекистана Умид Ахмаджанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Матбуот анжуманида, шунингдек, Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси Рустам Қурбонов ва Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Шоакром Исроилов ҳам иштирок этади

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон Футбол федерациясининг янги президенти Умид Аҳмаджонов журналистлар билан учрашади, деб хабар қилди Федерация матбуот-хизмати.

Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон
Футболдаги коррупция ва қинғирликларга қарши махсус бўлинма ва қўмита тузилади

"Эртага, 27 сентябрь куни соат 10:30 да Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида, шунингдек, Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси Рустам Қурбонов ва Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Шоакром Исроилов ҳам иштирок этади.

Матбуот анжуманига кириш рўйхат асосида бўлиб, рўйхатга қўйиш учун media@the-uff.com электрон почта манзили ёки +99871 230-90-42 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин", дейилади ЎФФ матбуот хизмати хабарида.

Янгиликлар лентаси
0