ЎФФ яна икки ҳакамни ҳакамликдан вақтинча четлатди

© Jean Christophe VERHAEGEN / AFPФутбольный судья
Футбольный судья - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рефери ёрдамчиси Александр Буровнинг баҳосини кўтариб қўйганлиги учун назоратчи ҳакам Алишер Абдуллаев қўмита қарорига кўра Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги учрашувлари доирасидаги 4 та ўйиндан четлатилди

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Кеча ЎФФда Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасининг навбатдаги мажлисида Олим Толибжоновнинг ҳакамлиги юзасидан якуний қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар қилди.

Олим Толибжонов Олий Лига 22-тури доирасидаги "Шўртан" (Ғузор) — "Навбаҳор" (Наманган) учрашувини бошқариб, якунда иши назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) баллга баҳоланганди.

Главный судья во время футбольного матча - Sputnik Ўзбекистон
Мухлислар мурожаати қондирилди: олий лига ҳаками ҳакамликдан четлатилди

Федерациянинг ҳакамлар ва назоратчилар илмий-услубий таъминоти бўлими Олим Толибжоновнинг ишини "қониқарсиз" деб баҳолади. Шу асосда, Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси уни Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатди. Бундан ташқари, унинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди.

Шу билан бир вақтда, "Шўртан" — "Навбаҳор" беллашувидаги рефери ёрдамчиси Александр Буровнинг баҳосини кўтариб қўйганлиги учун назоратчи ҳакам Алишер Абдуллаев қўмита қарорига кўра Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги учрашувлари доирасидаги 4 та ўйиндан четлатилди. Абдуллаевнинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Олий Лига 21-тури доирасидаги "Бухоро" — "Динамо" учрашувини бошқарган Рустам Бобомуродов қўпол хатоларга йўл қўйгани туфайли умрбод ҳакамликдан четлатилган эди.

Янгиликлар лентаси
0