14:03 20 Октябр 2017
Эфир
Президент Федерации футбола Узбекистана Умид Ахмаджанов

Федерациянинг 90 фоиз ходими алмашади - ЎФФ президенти

Федерация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
81020

Умид Аҳмаджонов Олий лига савиясини кўтариш, Токио йўлланмасини қўлга киритиш ва 2022 йилги ЖЧда иштирок этиш, болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш ҳамда мухлисларнинг стадионга келиши учун зарур шароитни яратиб бериш асосий вазифалардан эканлигини билдирган

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов журналистларнинг федерация ҳақидаги саволига жавоб берар экан, "Бу масалада иш олиб бориляпти ва ходимлар кўриб чиқиляпти. Кимгадир ёқса ёки ёқмаса ҳам айтаман, федерациянинг 90 фоиз ходими алмашади", деган. Бу ҳақда uff.uz хабар қилмоқда.

Бундан ташқари, Аҳмаджонов ЎФФ олдидаги устувор масалаларни маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, миллий терма жамоага янги бош мураббий тайинлаш борасида иш олиб бормоқда. Шунингдек, келишилган ўйинларга қарши кураш бошланиб, янги қўмита ташкил этилмоқда.

Устувор масалалар орасидан уруғ-аймоқчиликка қарши кураш ва федерация ишини шаффофлаштириш ҳам ўрин олган.

Умид Аҳмаджонов Олий лига савиясини кўтариш, Токио йўлланмасини қўлга киритиш ва 2022 йилги ЖЧда иштирок этиш, болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш ҳамда мухлисларнинг стадионга келиши учун зарур шароитни яратиб бериш асосий вазифалардан эканлигини билдирган.

"Агар журналистлар таклифи бўлса, федерация эшиклари ҳар доим очиқ. Шу мақсадда бу тадбирни ташкил этдик. Бундай учрашувлар тез-тез ўтказилиши керак. Исталган вақтда ЎФФга келиб, ўз таклифингизни беришингиз мумкин. Мана стадионлар ҳувиллаб ётибди. Бу муаммони барчамиз бирга ҳал қилишимиз керак", деган Аҳмаджонов.

Аҳмаджоновнинг айтишича, Ўзбекистонда аёллар ва ёшлар футболи бўйича чемпионатлар ўтиши мумкин. Шу билан бирга ФИФА конгрессига ҳам Ўзбекистон мезбонлик қилиши мумкин.

ЎФФ президенти терма жамоа бош мураббийлигига номзодлар билан музокара кетаётганлигини, этика жиҳатидан уларнинг номини айта олмаслиги, бу ҳақида аниқ маълумот пайдо бўлиши билан албатта расмий хабар берилишини айтган.

Асосий мавзулар