01:42 14 Декабр 2017
Эфир
Сборная Узбекистана на церемонии открытия V Азиатских игр в закрытых помещениях и по боевым искусствам

Туркманистондан кейин энг кўп медал олган Ўзбекистон бешинчи ўриндан жой олди

ИА "Жахон"
Спорт
Ҳавола олиш
69310

Ўзбекистонлик спортчилар турнирда жами 131та медал қўлга киритишди

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Туркманистон пойтахти Ашхободда усти ёпиқ иншоотлардаги ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси якуний жадвалда бешинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик спортчилар турнирда жами 131та медал қўлга киритишди. Бу 245та медал билан биринчи ўринни олган Туркманистондан кейин иккинчи кўрсаткич ҳисобланади, лекин Ўзбекистон олтин медаллар сони бўйича яхши натижа кўрсата олмади.

Ушбу мусобақаларда терма жамоа 24та олтин, 33та кумуш ва 74та бронза медалини қўлга киритди.

Туркманистон 89та олтин медал билан жадвалнинг энг юқори поғонасида жойлашди, Хитой 42та (жами 97та), Эрон 36та (жами 118та), Қозоғистон 28та олтин (жами 96та) медал олди.

Асосий мавзулар