14:20 17 Октябр 2017
Эфир
Боец в кимоно перед поединком

Тошкентда пичоқ улоқтириш бўйича чемпионат бошланди

© fotolia
Спорт
Ҳавола олиш
133 0 0

Пичоқ билан жанг қилишда турли спорт турлари вакиллари иштирок этиши мумкин. Чемпионат дастуридан 3, 5 ва 7 метрлик масофалардан пичоқ улоқтириш бўйича ғолибларни аниқлаш ҳам жой олган. Беллашувлар шанба куни ўз ниҳоясига етади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг пичоқ билан жанг қилиш ҳамда пичоқ улоқтириш бўйича чемпионати бошланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Пичоқ билан жанг қилиш — спорт яккакурашларининг Ўзбекистонда оммалашиб бораётган нисбатан ёш тури ҳисобланади. Спортчилар кимоно ва ҳимоя дубулғалари билан жангга киришади, зарбалар қўл, оёқ ва пластмассадан тайёрланган пичоқ ёрдамида берилади. Жанг икки дақиқалик икки раунддан иборат. Энг юқори баллар кўкракнинг юқори қисмига урилган зарбалар учун берилади. Қўл ва оёқларга теккан зарбалар учун бир балл қўйилади.

Жорий йил Мудофаа вазирлиги чемпионатида ҳарбий округлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларидан 7 гуруҳ қатнашмоқда.

65 килограммгача бўлган вазн тоифасида Шимоли-ғарбий ҳарбий округи вакили Редван Усаинов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи вакили Отабек Сирожиддинов устидан ғалаба қозонди. Шарқий ҳарбий округ вакили Шаҳзод Ҳакимов Ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) ва Ҳарбий ҳаво кучлари (ҲҲК) қўшинлари жамоаси аъзоси Соҳибжон Сулаймоновни муддатидан олдин мағлубиятга учратди.

Бўлажак зобитлар — Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти (СОҲАҚМБЮ) курсанти Сирож Самандаров ҳамда Қуролли Кучлар академияси курсанти Козимжон Исмоиловлар ўртасидаги баҳс биринчи раунддаёқ СОҲАҚМБЮ вакили ғалабаси билан якунланди.

Пичоқ билан жанг қилишда турли спорт турлари вакиллари иштирок этиши мумкин. Масалан, Редван Усаинов армиядаги ҳарбий хизматга қадар қўл жанги билан шуғулланган бўлса, Тошкент ҳарбий округи жамоаси вакили Шуҳрат Бафоев дзюдо билан шуғулланиб, 2014 йилда ёшлар жаҳон чемпионатида кумуш медаль совриндори бўлган. Биринчи жангда Шуҳрат ҲҲМ ва ҲҲК қўшинлари вакили Ш.Тошмуродов устидан ғалаба қозонди.

70 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги спортчилар беллашувида ЖҒМҲО вакили Жавлон Тоғаев биринчи жангда СОҲАҚМБЮ курсанти Рафиқ Исроиловни мағлуб этди. Қуролли Кучлар академиясидан Сирожиддин Абдуҳалилов ШҒҲО вакили Муҳриддин Нуриддинов устидан зафар қучди.

Чемпионат дастуридан 3, 5 ва 7 метрлик масофалардан пичоқ улоқтириш бўйича ғолибларни аниқлаш ҳам жой олган. Беллашувлар шанба куни ўз ниҳоясига етади.

Асосий мавзулар