14:22 17 Октябр 2017
Эфир
Федерация футбола Узбекистана

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва ЎзПФЛ бўш иш ўринларига танлов эълон қилди

http://the-uff.com
Спорт
Ҳавола олиш
566 0 0

Бўлим ва бошқармаларга мутахассислар ҳамда бухгалтер, кассир, шифокор, психолог, иш ва архив юритувчи, электрик, сантехник, буғ қозонлар мутахассиси, омборхона мудири, ошпаз, ҳайдовчи, IT мутахассис, боғбон, фаррошлар ҳам ишга таклиф қилинган

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон Футбол Федерацияси қатор бошқарма ва бўлимларга танлов асосида мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда федерация сайтида эълон қилинди.

Эълонга кўра, юридик бўлим, матбуот хизмати, халқаро алоқалар, хавфсизлик, кадрлар, маркетинг, болалар-ўсмирлар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш, ҳакамлар ва инспекторлар, терма жамоалар, молия-иқтисод бошқармаларига мутахассислар таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, келишилган ўйинларга қарши курашиш бўлинмаси, илмий-услубий таъминот бўлими ҳамда хўжаликлар хизматига ҳам ишга таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, бухгалтер, кассир, шифокор, психолог, иш ва архив юритувчи, электрик, сантехник, буғ қозонлар мутахассиси, омборхона мудири, ошпаз, ҳайдовчи, IT мутахассис, боғбон, фаррошлар ҳам ишга таклиф қилинган.

Номзодлар соҳа бўйича маълумотга эга бўлиши, футбол ва спорт соҳасидаги структурадаги иш тажрибаси, футбол ва спорт соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар ҳақида билимга эга бўлиши, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.

ЎФФ билан бир қаторда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳам мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича танлов бошланганлигини эълон қилди.

ЎзПФЛнинг эълонига кўра, спорт ва маркетинг бўлимлари ҳамда матбуот хизматига мутахассисларга ишга қабул қилинади.

Шунингдек, бухгалтер, кассир, юрисконсульт, халқаро алоқалар бўйича мутахассис, футбол ишқибозлари билан ишлаш бўйича мутахассис, котиб/иш юритувчи, ҳайдовчилар ҳам ишга таклиф қилинади.

Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни info@the-uff.com электрон почта манзили ёки +99871 230-90-51 факсга юборишлари айтилган.

Комиссия томонидан саралаб олинган номзодларга ташкилий қўмита томонидан хабар берилади ва суҳбатга таклиф этилади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов федерациянинг 90 фоиз ходими янгиланиши ҳақида маълум қилганди.

Асосий мавзулар