14:22 17 Октябр 2017
Эфир
Олимпиада-2016. Гимнастка Оксана Чусовитина выступит на 7-й Олимпиаде в карьере

Оксана Чусовитина жароҳати бўлса-да жаҳон чемпионати финал босқичига чиқди

© Sputnik/ Алексей Филиппов
Спорт
Ҳавола олиш
196 0 0

Гимнастика тарихида еттита Олимпиадада иштирок этган ягона спортчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган Чусовитина 2017 йилги жаҳон чемпионати саралаш натижаларига кўра 14,349 балл билан финалга чиқди

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. 1992 йилги Олимпиадада Бирлашган жамоа таркибида чемпион бўлган ўзбекистонлик машҳур гимнастикачи Оксана Чусовитина Монреалдаги спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати финал босқичига чиқди. Бу ҳақда Р-Спорт хабар бермоқда. Гимнастикачи мусобақага жиддий жароҳат билан келганлигини, лекин бу унинг таяниб сакраш бўйича финал босқичига чиқишига халақит бермаганлигини билдирган.

Гимнастика тарихида еттита Олимпиадада иштирок этган ягона спортчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган Чусовитина 2017 йилги жаҳон чемпионати саралаш натижаларига кўра 14,349 балл билан финалга чиқди.

Чусовитинадан жаҳон чемпионатида қандай натижадан қониқишини сўрашганида у шундай жавоб қайтарди: "Финал саккизлигига кирганимдан қониқиш ҳосил қилдим. Буёғига кураш яна нолдан бошланади. Ҳозир чиқишларимдан ўзим ҳам, кўпсонли омма ҳам завқ олмоқда. Уларнинг қўллаб-қувватлаши менга қўшимча ку, ишонч ва янада узоқроққа боришим учун хоҳиш беради".

Оксана Чусовитина 1990 йилда собиқ СССР терма жамоасида фаолиятини бошлаган. 1992 йили Барселонада ўтказилган Олимпиадада у Бирлашган жамоа (МДҲ) таркибида Олимпиада чемпиони бўлган.

Чусовитина — уч марта жаҳон чемпиони бўлган ҳамда 2008 йилги Олимпиаданинг кумуш медали соҳибаси.

Асосий мавзулар