14:03 20 Октябр 2017
Эфир
Федерация футбола Узбекистана

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори ўзгарди

http://the-uff.com
Спорт
Ҳавола олиш
393 0 0

Шу вақтга қадар ЎзПФЛ бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магаметов ўз вазифасидан озод этилди

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Ўзбекистон Футбол Федерациясининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси раҳбариятидаги ўзгаришлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу вақтга қадар ЎзПФЛ бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магаметов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Омон Ғофуров ЎзПФЛ бош директори этиб тайинланди.

Ғофуров Омон Файзуллаевич 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Фаолияти давомида спорт ташкилотлари, шу жумладан, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигида турли лавозимларда ишлаган. Рус, испан ва инглиз тилларида сўзлаша олади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов мамлакат футбол тизими раҳбариятида катта ўзгаришлар бўлишини маълум қилганди.

Асосий мавзулар