10:19 13 Декабр 2017
Эфир
Федерация футбола Узбекистана

Асқар Толибжонов Ўзбекистон футбол федерациясидаги вазифасидан озод этилди

http://the-uff.com
Спорт
Ҳавола олиш
224 0 0

Шу билан бир вақтда футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг раҳбариятида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Асқар Толибжонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Футбол Федерациясининг таркибий тузилмасига кирувчи футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг директори ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Бунгача Асқар Толибжонов ЎФФда вице-президент ва бирмунча аввал тугатилган Терма жамоалар марказида директор вазифасида ишлаб келган эди. ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясидан кейин эса спорт маҳоратини ошириш олий мактабининг директори ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.

Ҳозирда мактаб директори ўринбосари лавозимига янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бир вақтда футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг раҳбариятида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди. Шу пайтгача мактаб директори бўлиб ишлаб келган Анатолий Климовнинг ўрнига Фарҳод Ортиқов тайинланди. Ортиқов бунгача Ўзбекистон давлат жисмония тарбия институтида турли лавозимларда ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон Футбол Федерацияси xавфсизлик бошқармасининг ҳалол ўйинлар учун маъсул офицери Аҳрол Иноятов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Асосий мавзулар