19:38 22 Ноябр 2017
Эфир
План строительства нового стадиона Пахтакор со всей прилегающей инфраструктурой

Янги “Пахтакор” стадиони хорижий компания лойиҳаси асосида қурилади

© Сайт футбольного клуба "Пахтакор"
Спорт
Ҳавола олиш
65320

Айни дамда бўлажак стадион лойиҳаси тақдим этилган бир неча концепциялар ичидан танланмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. "Пахтакор" футбол клуби пойтахтда барча керакли инфрақурилмаларга эга бўлган ва замонавий талабларга жавоб берадиган янги стадион қуришни ният қилган, деб хабар қилмоқда клуб матбуот хизмати.

“Пахтакор” футбол клуби раҳбарияти чет эллик лойиҳачи компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда. Улар орасида Туркиянинг  Renaissance Construction, Германиянинг Arena Com, Австриянинг Oberhofer Stahlbau ва Португалиянинг Saraiva+Associados муҳандислик компаниялари бор.

Юқорида келтирилган компаниялардан фақат Oberhofer Stahlbau нинг Ўзбекистонда ишлаш тажрибаси бор. Австриялик мутахассислар Форумлар саройи ва "Бунёдкор" стадионини қуришда иштирок этишган.

Айни дамда бўлажак стадионнинг дастлабки концепциялари “Пахтакор” футбол клуби сармоядори — SFI Management Group компаниясига тақдим этилган.

Асосий мавзулар