Равшанхон Жўраев ЎФФ ижроия қўмитаси аъзоси этиб тайинланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМяч Krasava на разминке
Мяч Krasava на разминке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жўраев ЎФФ раҳбариятида мавжуд бўлган бўш ўринни эгаллаган ва унинг номзоди ЎФФ ижроия қўмитасининг бошқа аъзолари томонидан маъқулланган.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон Футбол Федерациясида 30 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда ЎФФ Ижроия Қўмитасининг янги аъзоси тасдиқланди, деб хабар қилмоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, Жўраев ЎФФ раҳбариятида мавжуд бўлган бўш ўринни эгаллаган ва унинг номзоди ЎФФ ижроия қўмитасининг бошқа аъзолари томонидан маъқулланган.

"Билдирилган ишонч учун миннатдорман. Умид қиламанки, бўлажак ишларимиз мамлакатимизда футбол ривожи учун ҳисса қўшади", — деди Равшанхон Жўраев.

ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам Жўраевни табриклаб, "UzReport ахборот агентлиги ЎФФ Маркетинг бошқармаси ва ЎзПФЛ билан ҳамкорликда катта лойиҳаларни амалга оширишига умид қиламан", — деди.

Футбольные мячи - Sputnik Ўзбекистон
ЎФФ: ҳозирча мураббийликка бизнинг талабларимизга жавоб берадиган номзод чиқмади

Равшанхон Жўраев 1971 йил 23 февраль куни таваллуд топган. Маълумоти олий. 1994 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. Фаолияти давомида бир қатор ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. 2010 йилдан буён UzReport ахборот агентлиги Бош директори лавозимида фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЎФФ Ижроия Қўмитаси таркиби 11 кишидан иборат: Умид Аҳмаджонов — ЎФФ Президенти, Шоакром Исроилов — ЎФФ Биринчи вице-президенти, Ачилбай Раматов — ЎФФ вице-президенти, Пўлат Бобожонов — ЎФФ вице президенти, Рустам Қурбонов — Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси, Бобур Шодиев — Пахтакор" ФК президенти, Мурод Алиев — "Бунёдкор" ФК Бош директори, Мансур Ражабов — "Локомотив" ФК президенти, Комил Ярашев — Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти ректори, Наримон Жалолов — Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси, Равшанхон Джураев — UzReportахборот агентлиги Бош директори.

Янгиликлар лентаси
0