19:38 22 Ноябр 2017
Эфир
Сотрудник  работает в лаборатории анализа

Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлиги очилади

© Sputnik/ Валерий Мельников
Спорт
Ҳавола олиш
74 0 0

Халқаро антидопинг агентлиги директори ўринбосари Ўзбекистонда антидопинг агентлиги очиш учун ишчи гуруҳ йўналтиришга ва бошқа барча ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов Халқаро антидопинг агентлиги директори ўринбосари Роб Коехлер билан учрашди, деб хабар қилмоқда МОҚ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, учрашув давомида Ўзбекистонда Миллий Антидопинг агентлиги очиш масаласи муҳокама қилинган. Роб Кохлер агентлик очиш учун Ўзбекистонга гуруҳ йўналтиришга ва бошқа барча ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини маълум қилган.

Ўз навбатида МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов Халқаро антидопинг агентлигига ҳамкорликка тайёрлиги учун миннатдорлик билдирган.

 

Асосий мавзулар