04:19 22 Ноябр 2017
Эфир
Кудратилло Абдукаххоров

"Жазоловчи" лақабли ўзбек боксчиси январда жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади

© sports.uz
Спорт
Ҳавола олиш
102730

У ҳозирда 66,6 килограмм вазнга эга боксчилар орасида WBC рейтингида 6-, WBA ва IBF рейтингларида 8-ўринда бормоқда

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. WBC Silver чемпионлик камари соҳиби Қудратилло Абдуқаҳҳоров 18 ноябрь куни Андижонда ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида рингга чиқади, деб хабар бермоқда "Оламспорт" нашри.

Хабарда айтилишича, у аслида шу ойда АҚШ заминидаги илк жангини ўтказиши керак эди.

"Афсуски, виза муддатини ўз вақтида узайтира олмаганимиз сабабли Ўзбекистонга қайтиб келдик. Мен билан бирга Азизбек Абдуғофуров ҳам қайтди. Энди 18 ноябрь куни иккимиз ҳам Андижонда ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида рингга чиқамиз", деган у.

Абдуқаҳҳоровнинг айтишича, унинг рақиби ўзбекистонлик боксчи Шерзод Алимжонов бўлади.

"Насиб қилса, декабрь ойида яна АҚШга жўнаб кетаман. Режага кўра, январь ойида жаҳон чемпионлиги камари учун рингга кўтариламан", — деган Қудратилло.

"The Punisher" (Жазоловчи) лақаби билан танилган Қудратилло Абдуқаҳҳоров 1993 йилда Андижонда туғилган. У ҳозирда 66,6 килограмм вазнга эга боксчилар орасида WBC рейтингида 6-, WBA ва IBF рейтингларида 8-ўринда бормоқда. Қудратилло 12та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 8та жангда рақибларини нокаутга учратган.

Асосий мавзулар