19:37 22 Ноябр 2017
Эфир
Спортсмены олимпийской сборной Узбекистана

Халқаро ва республика мусобақа ғолиблари олийгоҳларга имтиҳонсиз қабул қилинади

© НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
362 0 0

Халқаро танловлар ва мусобақалар ғолибларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Республика 1-ўрин ва халқаро мусобақаларда 1-3-ўринларни эгаллаган шахсларга тестлар ва қўшимча имтиҳонларсиз олий ўқув юртларига қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги қарор билан халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорда ғолиб бўлиш олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз кириш имконини берувчи мусобақаларнинг индивидуал ва жамоа турлари рўйхатига аниқлик киритилди. Булар Олимпия ва Осиё ўйинлари; жаҳон ва Осиё чемпионатлари.

Ҳужжатда «Кураш» миллий спорт тури бўйича олий таълим муассасаларига имтиёзли кириш ва пул мукофотини олиш ҳуқуқи акс эттирилган.

Халқаро танловлар ва мусобақалар ғолибларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди. Ўқишга киришда имтиёзлар энди республика 1-ўрин ва халқаро танловлар ва мусобақалар индивидуал ва жамоа турларида 1-3-ўринларни эгаллаган шахсларга берилади (илгари — 1-5-ўринлар). Бунда аввалгидек танловлар ва мусобақалар жамоа турларида ғолиблик натижасига кўра жамоалар таркибидан 3 номзод олий таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади.

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибларини олий таълим муассасасига имтиёзли қабул қилиш таълим муассасаси ихтисосликлари билан олимпиада фанлари, танловлар ихтисосликлари, спорт турларининг соҳа бўйича мос келишига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Асосий мавзулар