04:21 22 Ноябр 2017
Эфир
Чемпионат Узбекистана по бодибилдингу и фитнесу-2016

Тошкентга дунёнинг 10 мамлакатидан бодибилдерлар келади

© Юрий Корсунцев / «Газета.uz»
Спорт
Ҳавола олиш
140 0 0

Фитнесс бўйича очиқ чемпионатга Хитой, Ирландия, АҚШ, Польша, Украина, Литва, Беларусь, Болгария, Россия ва Қозоғистондан спортчилар келишади.

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Тошкентда 17-19 ноябрь кунлари Proform сlassic festival – очиқ фитнесс фестивали бўлиб ўтади ва унда иштирок этиш учун дунёнинг 10 та мамлакатдан бодибилдерлар келади, дейилган тадбирнинг Facebookдаги расмий саҳифасида.

Фестивал очилиш маросими “Туркистон” саройида 17 ноябрь куни бўлиб ўтади. 18 ноябр куни Россиялик спортчи Михаил Кокляев мастер-класс машғулоти ўтказади.

Чемпионатнинг охирги куни — 19 ноябрда эса пойтахтдаги JAR спорт мажмуасида куч экстрими бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ўзбекистонлик спортчилар куч экстрими бўйича Американинг Оҳайё штатида бўлиб ўтган мусобақаларда иштирок этган эди.

Асосий мавзулар