04:18 22 Ноябр 2017
Эфир
Главный тренер каршинского Насафа Рузикул Бердиев

Бугун Ўзбекистон термаси Рўзиқул Бердиев бошчилигида илк учрашувини ўтказади

Пресс-служба ФК "Насаф"
Спорт
Ҳавола олиш
382 0 0

БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги "Халифа Бин Зайд" стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди, деб хабар берди ЎФФ матбуот хизмати.

Терма жамоа аъзолари Рўзиқул Бердиев бошчилигида "Ал-Айн" футбол клуби стадионида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувига тайёргарлик кўришди.

Эслатиб ўтамиз, БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги "Халифа Бин Зайд" стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Шу йилнинг октябрида Қаршининг "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоасини вақтинчалик бошқариб туриши эълон қилинганди.

Бердиев БААга қарши ўртоқлик ўйинида легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосий эътиборни ёш футболчиларни синовдан ўтказишга қаратганлигини маълум қилган.

Асосий мавзулар