04:19 22 Ноябр 2017
Эфир
Кубок Губернатора Санкт-Петербурга по боксу

Исроил Мадримов Санкт-Петербургдаги турнирда энг яхши боксчи бўлди

Федерация бокса Санкт-Петербурга
Спорт
Ҳавола олиш
17810

Ўзбекистоннинг барча вакиллари Санкт-Петербург губернатори Кубоги мусобақасидан медаллар билан қайтишди

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг барча вакиллари VI халқаро "Санкт-Петербург губернатори Кубоги" мусобақасида медалларни қўлга киритишди, деб хабар берди Ўзбекистон Бокс федерацияси.

8-12 ноябрь кунлари Санкт-Петербургдаги "Динамо" спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Тожикистон, Эстония ва Россиядан юздан ортиқ боксчилар қатнашишди.

Кубок Губернатора Санкт-Петербурга по боксу
Федерация бокса Санкт-Петербурга
Бокс бўйича Санкт-Петербург губернатори Кубоги

Ўзбекистон терма жамоаси уч боксчи билан иштирок этди ва уларнинг барчаси ўз вазн тоифаларида финалга чиқишди. Ҳал қилувчи баҳсда Исроил Мадримов (75 кггача) россиялик Игорь Иванченко устидан, Шунқор Абдурасулов (60 кггача) яна бир россиялик Руслан Батмановдан устун келишди ҳамда олтин медалларни қўлга киритишди.

Санжар Турсунов (91 кггача) мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Исроил Мадримов шунингдек турнирнинг энг яхши боксчиси деб тан олинди.

Асосий мавзулар