04:19 22 Ноябр 2017
Эфир
Футбольный мяч

Ўзбекистон терма жамоаси кичик ҳисобда мағлуб бўлди

fotolia
Спорт
Ҳавола олиш
38410

Шиддатсиз ва қўполликларга бой ўйин БАА футболчиларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари термаси билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради.

Биринчи таймнинг 15-дақиқасида мезбонлар ҳужуми вақтида Али Мабҳут Нестеров билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб осонгина ҳисобни очди — 1:0. Бу вазиятда ҳимоячилар сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтиришда хатога йўл қўйди.

45-дақиқада Шораҳмедовнинг пасидан кейин Бикмаев жуда яқин масофадан ноаниқ зарба берди. Агарда зарба аниқ бўлганида ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

Иккинчи тайм бошида Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўрт нафар футболчи алмаштирилди. Одил Ҳамробеков, Акром Комилов, Рустам Ашурматов ва Сардор Мирзаев ўрнига Фаррух Сайфиев, Ислом Тўхтахўжаев, Азизжон Ғаниев ва Достонбек Ҳамдамов майдонга тушди.

Ўзбекистон иккинчи таймни анча ҳужумкор тарзда бошлади, кетма-кет ҳужумлар содир этилди. Лекин гол уришнинг уддасидан чиқилмади.

85-дақиқада Азизжон Ғаниев жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди, дарвозабон тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

87-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев гол урди, аммо ундан сал аввал Иван Нагаев қоида бузганди ва ҳакам голни инобатга олмади.

Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда бурчакдан узатилган тўпга Козак боши билан зарба берди, лекин тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Шиддатсиз ва қўполликларга бой ўйин БАА футболчиларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

БАА — Ўзбекистон 1:0.Ал Айн. "Халифа Бин Зайд" стадиони. Гол: Али Мабҳут 15 — 1:0.

Асосий мавзулар