06:21 13 Декабр 2017
Эфир
Оксана Чусовитина

Чусовитина Халқаро олимпия қўмитаси қароридан шокка тушганлигини айтди

AP Photo / Rebecca Blackwell
Спорт
Ҳавола олиш
127012

Чусовитина гимнастика тарихида еттита Олимпиадада иштирок этган ягона спортчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган.

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. 1992 йилги Олимпиада ўйинлари чемпиони Оксана Чусовитина Халқаро олимпия қўмитаси ижрои қўмитасининг россиялик спортчиларни Олимпиада-2018 дан четлаштириш ҳақидаги қароридан шокка тушганлигини айтди.

ХОҚ ижроия қўмитаси сешанба куни Россия Олимпия қўмитасини дисквалификация қилиш ва Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган 2018 йилги мусобақаларда россиялик "тоза" спортчилар фақатгина олимпия байроғи остида чиқишлари ҳақида қарор қабул қилди.

"Бир сўз дейишга ожизман — шокдаман", — деди Чусовитина РИА Новостига.

Чусовитина гимнастика тарихида еттита Олимпиадада иштирок этган ягона спортчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган.

Оксана Чусовитина 1990 йилда собиқ СССР терма жамоасида фаолиятини бошлаган. 1992 йили Барселонада ўтказилган Олимпиадада у Бирлашган жамоа (МДҲ) таркибида Олимпиада чемпиони бўлган.

Чусовитина — уч марта жаҳон чемпиони бўлган ҳамда 2008 йилги Олимпиаданинг кумуш медали соҳибаси.

Асосий мавзулар