Маҳмуд Муродов XFN чемпионлиги учун жанг ўтказади

© FacebookБоец Махмуд Мурадов
Боец Махмуд Мурадов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унга чехиялик Томаш Пенз рақиблик қилади

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов бугун Прагада навбатдаги жангини ўтказади. У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Унга чехиялик Томаш Пенз рақиблик қилади.

Муродовнинг ёзишича, аслида у Давид Рамирес билан жанг ўтказиши лозим бўлган, лекин рақиби унга қарши рингга чиқа олмаслиги маълум бўлган.

“Жанг Прагадаги О2 аренада XFN чемпионлиги учун бўлиб ўтади. Бу жанг мен учун жуда муҳим”, деб ёзади у.

Маҳмуд уни қўллаб-қувватлаётган барчага миннатдорлик билдирган.

Жанг Тошкент вақти билан соат 23.00да бошланади.

Янгиликлар лентаси
0