Ўзбек хоккейчилари БАА президенти Кубоги соҳиби бўлишди

© Sputnik / СтрингерСтоличный хоккейный клуб "Бинокор"
Столичный хоккейный клуб Бинокор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бинокор" хоккей клуби тўртта учрашув ўтказди ва барчасида йирик ҳисоб билан ғалаба қозонди

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг "Бинокор" хоккей клуби шайбали хоккей бўйича БАА президенти Кубоги халқаро турнирида ғолиб бўлди.

Столичный хоккейный клуб Бинокор - Sputnik Ўзбекистон
Континентал хоккей лигасида ўзбек клуби пайдо бўлиши мумкин

"Бинокор" тўртта учрашув ўтказди ва барчасида йирик ҳисоб билан ғалаба қозонди: Бинокор – Timber Wolves 6:3, Бинокор – Tneebs 8:3, Бинокор – Oman National 12:2, Бинокор – Storms 6:4.

"Ушбу халқаро турнирда олдимизда иккита асосий вазифа турганди: мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ва ёш хоккейчиларимизни синаб олиш. Мусобақа натижаларига кўра, биз ҳар икки вазифани аъло даражада уддаладик", — деди "Бинокор" хоккей клуби бош мураббийи Алишер Азимов.

Мусобақалар тугаганидан сўнг ўзбек жамоаси БААнинг EHL лигасида иштирок этувчи Канаданинг Mighty Camels клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ўйин 10:2 ҳисобида "Бинокор" фойдасига ҳал бўлди.

"Канадаликлар ўзбекистонлик хоккейчилар ўйинидан шу даражада ҳайратда қолишдики, улар Google орқали Ўзбекистонни қидиришга тушишди. Хоккей бизда атиги 5 йил олдин пайдо бўлганини билишгач эса ҳайратлари янада ошди", — дейди Азимов.

Янгиликлар лентаси
0