12:57 24 Январ 2018
Эфир
Оксана Чусовитина

Оксана Чусовитина Москвадаги турнир чемпионига айланди

© Фото: instagram / Оксана Чусовитина
Спорт
Ҳавола олиш
21650

Чусовитина таяниб сакрашда рақибаларига имконият қолдирмади ва олтин медал соҳибаси бўлди

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Ўзбекистонлик машҳур гимнастикачи Оксана Чусовитина Москвада Михаил Воронин кубоги учун йигирманчи бор ўтказилган гимнастика халқаро мусобақасида ғолиб бўлди.

Чусовитина таяниб сакрашда рақибаларига имконият қолдирмади ва олтин медал соҳибаси бўлди. Бу ҳақда Россия спорт гимнастикаси федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

"Мураккаб бўлмаган, лекин ишончли сакрашларимни бажардим. Барчаси муваффақиятли чиқди ва ерга қўнишда ҳам камчиликлар бўлмади. Мухлисларга ёқиши учун барчасини чиройли бажаришга ҳаракат қилдим", дейди Оксана.

Чусовитинанинг айтишича, у келаси йил январи охирида Америкадаги мусобақада иштирок этади. Асосий эътибор эса келгуси йили бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати ва Осиё Ўйинларига қаратилади.

"Саккизинчи бор Олимпиадада иштирок этишни орзу қилмоқдаман", дейди у.

Оксана Чусовитина гимнастика бўйича еттита Олимпиадада иштирок этган спортчи сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига кирган.

Асосий мавзулар