12:56 24 Январ 2018
Эфир
Игрок Локомотива Виталий Денисов

Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси "Фенербахче"га ўтади – ОАВ

© Sputnik/ Александр Вильф
Спорт
Ҳавола олиш
159450

Денисовнинг "Локомотив" билан амалдаги шартномаси июнь ойида якунига етади

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Москванинг "Локомотив" жамоаси ҳимоячиси, ўзбекистонлик Виталий Денисов қишки трансфер чоғида Россия клубини тарк этиши мумкин, деб ёзмоқда Р-Спорт. Milliyetнинг хабар беришича, у Туркиянинг "Фенербахче" клубига ўтади.

Ўзбекистон терма жамоасининг 30 ёшли футболчисининг трансфер баҳоси уч миллион еврони ташкил этиши мумкин. Денисовнинг "Локомотив" билан амалдаги шартномаси июнь ойида якунига етади.

Шу йил ёзида Германиянинг Transfermarkt.de сайти эълон қилган трансфер баҳосига кўра, Виталий Денисов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси бўлганди. Унинг трансфер нархи 6 млн евро деб баҳоланган.

Асосий мавзулар