Sputnik футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағишланган лойиҳани йўлга қўйди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишКубок чемпионата мира 2018 по футболу
Кубок чемпионата мира 2018 по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik махсус лойиҳасида футбол ишқибозлари учун бўлажак жаҳон биринчилиги ҳақидаги барча фойдали маълумотлар жамланган

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва радиоаси Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағишлаб FIFA-2018 махсус лойиҳасини йўлга қўйди.

Sputnik махсус лойиҳасида футбол ишқибозлари учун бўлажак жаҳон биринчилиги ҳақидаги барча фойдали маълумотлар жамланган. Ўқувчилар баҳслар қачон ва қайси шаҳарларда бўлиб ўтиши, терма жамоалар ҳақидаги маълумотлар ҳақида маълумотга эга бўлишлари мумкин.

Кубок чемпионата мира 2018 по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Футбол бўйича жаҳон чемпионатини Россия-Саудия Арабистони ўйини очиб беради

Чемпионат меҳмонлари учун баҳслар бўлиб ўтадиган шаҳарлар ҳақида батафсил маълумот берилган, "Стадионлар" бўлимида эса ўқувчилар чемпионат учрашувлари бўлиб ўтадиган 12 стадионга виртуал саёҳат қилишлари мумкин.

Маълумотлардан ташқари, Sputnik ўқувчиларга сўнгги янгиликлар, видеолавҳалар, фотолента ва интервьюларни ҳам тақдим этади. Махсуслойиҳадаги маълумотлар ҳар куни янгиланиб боради.

Футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати 2018 йил 14 июндан 15 июлига қадар бўлиб ўтади. Чемпионат учрашувларига Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Москва, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Санкт-Петербург, Саранск ва Сочи шаҳарлари мезбонлик қилади.

Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мультимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этиб келинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0