03:23 11 Декабр 2016
Эфир
Сайёҳ Пол Салопек

Пол Салопекнинг Андижонга сафари

Стрингер
Туризм
Ҳавола олиш
18501

Пол ушбу яёв саёҳатини 2013 йили бошлаган

ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Африкадан Жанубий Америка томон яёв саёҳатга чиққан америкалик таниқли журналист ва ёзувчи, National Geographic журнали мухбири, икки бора Пулитцер мукофоти соҳиби Пол Салопек олти ой давомида Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудлари — Устюрт, Нукус, Хива шаҳарларида бўлиб, Қизилқумни босиб ўтгач, Бухоро, Самарқанд, Тошкент сингари тарихий обидаларга бой шаҳарлар билан танишганди. У Андижонда ҳам бўлиб, вилоят одамларининг ҳаёт тарзи, табиати ва диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Пол Салопек Андижон сафари чоғида миллий таомларимиздан бўлган паловнинг қандай тайёрланиши билан танишиб, татиб кўрди.

Путешественник Пол Салопек
Стрингер
Сайёҳ Пол Салопек

"Саёҳатга пиёда чиқишимга сабаб, энг қадимги инсонларнинг ер юзига тарқалиши пайтида юрган йўллари ва у ерларда яшаётган халқларнинг ҳаёт тарзи, маданияти билан яқиндан танишишдир",- дейди у.

Пол ушбу яёв саёҳатини 2013 йили бошлаган эди.
Элмурод Эрматов.

Асосий мавзулар