03:42 31 Март 2017
Эфир
Москва, Қизил майдон. Архив сурат

Россияда оммавий сайёҳлик йўналишлари жиддий ўзгармоқда

© Sputnik/ Наталья Селиверстова
Туризм
Ҳавола олиш
185 0 0

Таҳлилий марказ хабарига кўра, Россия аҳолиси олдин оммавий бўлган Туркия ва Мисрдан воз кечиб, Хитой ва Таиланд каби кам харажатли ва хавфсиз мамлакатларга кўпроқ саёҳат қила бошлаган.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ташқи сиёсат ва иқтисоддаги мушкулотлар 2016 йилда Россиялик туристларнинг чет элга саёҳатларини жиддий равишда чеклаб қўйди, деб хабар қилмоқда Россия  Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Таҳлилий марказ.

"Рублнинг қадри тушиб кетиши ва бир неча оммавий йўналишларнинг беркитилиши, чет элга қилинаётган саёҳатлар ўртача нархини 2015 йилда 37%га ва 2016 йилнинг январ-октябрида яна 16 %га оширди. Натижада туристик хизматлар бозори ҳажми 2013йилгидан 25% пастга тушиб кетди. Аҳолининг айрим қисми ташқи туризм ўрнига дам олишнинг бошқа турларидан фойдаланишди", — дейилган хабарда.

Туристы на острове Ольхон
© Sputnik/ Михаил Мордасов
Таҳлилчилар фикрига кўра, 2013 йилда чет элга амалга оширилган саёҳатлар сони 100 кишига ўртача 37 саёҳат тўғри келган эди. Ушбу кўрсаткич Россиянинг ташқи туризм бўйича дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторига қўшди. 2015 йилда эса ушбу кўрсаткич 20%га камайди. Камайиш аксарият ҳолда Таиланд (- 46,0%), Юнонистон(- 45,6%), Испания (‑ 39,2%) ва БАА (- 36,0%) мамалакатлари ҳисобидан бўлди. Мутахассислар фикрига кўра, ушбу мамалкатларга саёҳатчилар сони камайиши аксарият ҳолларда иқтисодий сабабларга кўра, яъни рублнинг курси тушиши натижасида бўлган. Украина (- 35,2%), Миср (- 22,1%) ва Туркия (- 17,9%) кааби мамалкатларга эса, туристлар сони камайишининг аосий сабаби, бу — геосиёсий вазият бўлди.

2016 йилнинг 6 ойида Россияликларнинг чет элга бўлган саёҳатлари 13%га камайди. Камайиш аксарият Туркия ва Миср ҳисобидан бўлди. Шунингдек энг оммавий йўналишлар ҳам бироз ўзгарди. Бу йил россияликлар кам харажатли ва хавфсиз йўналишларга кўпроқ саёҳат қила бошлади. Булар Кипр (+49,2%), Хитой (+ 44,9%) ва Таиланд (+ 24,2%) бўлди.

Ички туризм

Ростуризм хабарига кўра, туристик саёҳатлар сони 2015 йилда 50 млнга етган. Бу 2014 йилга нисбатан 20%га кўп бўлсада ушбу соҳада Жуда катта муаммолар бор: транспорт, меҳмонхона ва бошқа инфрақурилмаарнинг ривожланмаганидир. Шу сабабли бугунги кунди ички туризмни ривожлантириш учун изчил ҳаракатлар қилинаётган бўлсада, аҳолининг аксарият қисми келаси йилдан Туркия ва Миср қирғоқлари томон шошилиши эҳтимоли катта.    

Экспертлар фикрига кўра, Россия мамллакатга келаётган сайёҳлар сони бўйича, етакчи мамлакатлар ўнталигига киради. Россияга энг кўп келаётган фуқаролар- МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари, шунингдек Польша, Финляндия, Хитой ва Германия фуқароларидир. Охирги йиллардаРоссияга келаётган сайёҳлар сони ошиб бораётган бўлсада, улар учун етарли қулайликларга эга бўлган инфрақурилма ҳажми чекланган. Шунинг учун ушбу соҳада катта ўсиш бўлишига ишониш қийин.

Асосий мавзулар