20:52 23 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон ТИВ биноси, архив сурат

Ўзбекистон ТИВ ҳудудларда консуллик бўлимларини очади

© Facebook
Туризм
Ҳавола олиш
223 0 0

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукусда консуллик бўлимларини очади

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Хорижга чиқувчи Ўзбекистон фуқаролари ҳамда мамлакатга келувчи чет элликларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестицион ва сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни "Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлимларини очиш ва Термиз шаҳридаги консуллик бўлими фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот-хизмати хабар қилган.

Мазкур қарор республика ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий, инвестицион ва гуманитар устувор лойиҳаларни амалга оширишга ҳам хизмат қилиши лозим.

Қарорда консуллик бўлимларининг асосий вазифалари cифатида қуйидагилар кўрсатилган: консуллик-ҳуқуқий ёрдам масаласи бўйича кўрсатилаётган замонавий хизматлар турларини кенгайтириш, жойларда чет эл фуқаролари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштиришда, жумладан, Ўзбекистон ҳудудларига иш ва сайёҳлик мақсадларида ташриф буюрувчи хорижий давлатлар фуқароларига визалар беришда тезкорликни ошириш;

манфаатдор вазирлик ва маҳкамалар билан биргаликда хорижий мамлакатларга чиқувчи Ўзбекистон фуқароларини одам савдосига қарши кураш бўйича комплекс чоралар доирасида тушунтириш ишларини олиб бориш;

хорижий мамлакатларда паспортини йўқотган мамлакат фуқароларининг Ўзбекистонга тезкор қайтиши масаласини ҳал этишда ҳисобларни юритиш ва кўмаклашиш;

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш бўйича чет эллик сайёҳларни мамлакат ҳудудларига жалб қилиш учун йўналтирилган чораларни амалга оширишда сайёҳлик компанияларига кўмаклашиш.

Хорижий давлатлар фуқароларига тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатиш мақсадида консуллик бўлимлари Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз халқаро аэропортлари биносига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг декабр ойи бошида Ўзбекистон Республикасининг янги президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ "Ўзбектуризм" миллий компанияси тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилган эди.

Теглар:
янги қарор, Бухоро, туристлар, консуллик, Ўзбекистон, виза, Шавкат Мирзиёев, Самарқанд

Асосий мавзулар