03:17 23 Июн 2017
Эфир
Меҳмонхона номери. Архив сурат

Меҳмонхоналарда автоматлашган рўйхатга олиш тизими жорий этилади

© Flickr/ Wei-Te Wong
Туризм
Ҳавола олиш
28120

Ўзбекистон меҳмонхоналарида жойлашган сайёҳларни автоматик равишда рўйхатга олиш тизими жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистонда меҳмонхонада жойлашган меҳмонларни рўйхатдан ўтказишни автоматлаштириш учун махсус дастур яратилади, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Today нашри.

Шавкат Мирзиёев яқинда имзоланган "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тезлаштирилган тартибда ривожлантириш тўғрисида"ги қарор  дастурида ҳам ушбу мавзуда айтиб ўтилган.

Меҳмонларни автоматик равишда рўйхатга қўйиш учун мўлжалланган махсус дастур Интернет тармоғи орқали ишлайди, бугунги кунда ушбу операция оддий қоғоз журналлар ёрдамида амалга оширилмоқда.  

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологияларини ривожлантириш ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Ушбу чора, меҳмонхоналар фаолиятини енгиллаштириш билан бир қаторда, Ўзбекистонга келган сайёҳларни ҳисоб-китоб қилиш, меҳмонхона ва сайёҳлик компанияларининг солиқ тўлаш тизимини тартибга солишга ёрдам бериши керак.

Асосий мавзулар