23:38 19 Феврал 2017
Эфир
Суздал, тройка

Sputnik МДҲ ва Болтиқбўйи бўйлаб қишги саёҳатга таклиф қилади

© Sputnik/ Юрий Кавер
Туризм
Ҳавола олиш
146 0 0

Sputnik ахборот агентлиги ишлаб чиққан “Sputnik билан саҳёат қил” қишги мавзуий сайрнома билан танишинг. Ушбу сайрномада МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларида мавжуд бўлган энг қизиқ жойлар, энг мазали таомлар ва қизиқарли урф-одатлар ҳамда қишги дам олиш ва спорт масканлари ҳақида маълумотлар жойлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Sputnik — халқаро ахборот агентлиги ва радиоси, Янги йил таътили арафасида МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари бўйлаб мултимедиали сайрнома ишлаб чиқди.

“Sputnik  билан саёҳат қил” мавзуий сайрнома ўқувчиларга 14 яқин чет эл мамлакатлари бўйлаб қишги саёҳатга таклиф қилади. Бизнинг мултмимедиали, яъни матн, фото ва видео материаллардан иборат бўлган, сайрномамизда ушбу мамлакатларда мавжуд бўлган энг қизиқ жойлар ва урф-одатлар, энг мазали таомлар ҳамда қишги дам олиш ва спорт масканлари ҳақида сўзлаб берилган.

Шунингдек, сайрномада сизга керак бўлган қўшимча маълумотлар: авиачипта, меҳмонхона ва транспорт хизматлари нархлари, Янги йил тадбирлари жадвали, ресторанларда овқатланиш ва  кўнгилочар тадбирлар нархлари ҳам келтирилган.

25-й Рождественский полумарафон в Омске
© Sputnik/ Алексей Мальгавко
Омскда ўтказилган қишги марафон
Ўзбекистонда сайёҳларга машҳур қадимий шаҳарлар Самарқанд ва Бухоро тарихий обидалари билан бир қаторда “Ўзбекистон Швейцарияси” бўлган — Чимён тоғларига ташриф буюриб, у ерда қиш мавсумининг гаштини суриш таклиф этилади.

Яқин чет элмамлакатлари бўлган Арманистон, Эстония, Абхазия, Қозоғистон, Белорус, Молдова, Латвия, Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон, Литва, Тожикистон ва Жанубий Осетияга  саёҳат қилмоқчи бўлган ўзбекистонликлар эса – Sputnik мултимедиали сайрномаси ёрдамида ўз режаларини амалга оширишлари мумкин.